ru en uz

СОМОНТЕПА ГАЗ КОНИНИНГ ИШГА ТУШИРИЛИШИ

Enter Engineering PTE. Ltd компанияси Жанубий Ўртабулоқ конидаги Сомонтепа конини сиқув компрессор станцияси (СКС) ни кенгайтирган ҳолда қайта ободонлаштириш (Сомонтепа кони билан)" объектини тўлиқ қуриш ва ишга тушириш ишларини тугатди. Объект Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳудудида жойлашган. Энг яқин аҳоли ва саноат пункти — Муборак ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822 —сонли, 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3373-сонли қарорларига мувофиқ 2017–2021 йилларда углеводородларни қазиб олишни ошириш дастурини амалга ошириш мақсадида «Ўзнефтегазқазибчиқариш АЖ, ҚК МЧЖ «Natural Gas-Stream» ва Enter Engineering компания ўртасида уч томонлама шартнома доирасида ишлар бажарилган.

Объектнинг бош лойиҳаловчи ташкилоти UzLITI Engineering лойиҳалаш институти ҳисобланади.

28 август ва 18 сентябр кунлари Сомонтепа конида иккита ишга тушириш мажмуаси томонидан компрессор станцияси ишга туширилди. Ушбу объектнинг қурилиши 2018 йил март ойида бошланган. Энг чўққи даврида лойиҳани амалга ошириш учун 600тадан ортиқ ишчи ва 80 дан ортиқ қурилиш техникаси сафарбар этилди.

Газни сиқиш бирлик қуввати 8 МВтга ва ҳар бир агрегатнинг кунлик ишлаш қуввати 9 млн куб. м га тенг бўлган Solar Turbines (АҚШ) томонидан ишлаб чиқилган Taurus 70 MD газ-турбина двигателда ишлайдиган General Electric Oil & Gas Thermodyn (Франция) томонидан ишлаб чиқилган иккита марказдан қочма компрессор ускуналари ёрдамида амалга оширилади.

Мазкур объектнинг ишга туширилиши тайёрлаш ва қайта ишлаш учун Муборак газни қайта ишлаш заводига етказган ҳолда йилига 3 миллиард кубометр лойиҳавий ҳажмда юқори олтингугуртли газ ишлаб чиқаришни қўшимча олиш имконини беради.