ru en uz

OGU 2019 — «УЗБЕКИСТАН НЕФТ ВА ГАЗ» 23-ЧИ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИ

2019-йил 15-майдан 17-майгача «UzLITI Engineering» ХИК Ўзбекистон нефт ва газ секторининг энг йирик тадбири — «Oil & Gas Uzbekistan 2019» 23-чи халқаро кўргазмасида иштирок этди.

Кўргазмада 14 мамлакатдан 74 компания иштирок этди: Австрия, Озарбайжон, Германия, Италия Республикаси, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Монако, Россия Федерацияси, Сингапур, Туркия Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Украина, Швейцария.

Кўргазманинг тематик бўлимлари:

  • Геология ва геофизика
  • Нефт ва газ қазиб олиш
  • Ташиш ва сақлаш
  • Нефт ва газни қайта ишлаш-нефт кимёси ва газ кимёси
  • Саноат экологик ва ёнғин хавфсизлиги; меҳнат муҳофазаси
  • Автоматлаштириш ва асбобсозлик
  • Ахборот-коммуникация технологиялари
  • Энергия ва электр жиҳозлари

«UzLITI Engineering» вакиллари компания ҳақидаги энг қизиқарли маълумотларни тақдим этди, салоҳиятли буюртмачилар ҳамда асбоб-ускуналар ва материаллар етказиб берувчилар билан учрашувлар ўтказди.